Венгрия Украинадаги вазият туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди

Венгрия Украинадаги вазият туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди

Венгрия бош вазири Виктор Орбан ҳукумат чоршанба куни Украинадаги вазият фонида фавқулодда ҳолат жорий этишини ва биринчи чора-тадбирлар ҳақида ҳисобот беришини айтди.

"Ҳукумат конституцияга мувофиқ, бугун ярим тундан бошлаб ҳарбий фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳуқуқидан фойдаланмоқда. Эпидемия (коронавирус) даврида эълон қилинган фавқулодда ҳолат каби, бу ҳукуматга Венгрияни дарҳол жавоб бериш ва ҳимоя қилиш имконини беради ва Венгер оилалари барча имкониятларга эга” - деди Орбан.

Бош вазирнинг таъкидлашича, фавқулодда ҳолат қўшни Украинадаги вазият фонида жорий этилмоқда, бу эса Венгриянинг “жисмоний хавфсизлиги, энергия таъминоти ҳамда иқтисодиёти ва оилаларининг молиявий хавфсизлигига хавф туғдиради”.

"Эртага мен сизни биринчи қарорларимиз ҳақида хабардор қиламан" - деб қўшимча қилди Орбан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!