Венгрия Украинадаги можароларга аралашмайди

Венгрия Украинадаги можароларга аралашмайди

Венгрия Украинага қурол етказиб бериш ниятида эмас ва келажакда ҳам буни амалга оширмайди, бу танловни венгрия халқи қилган, деди ташқи ишлар вазири Петер Сийярто.

У Украинага Германия ва АҚШдан танклар етказиб бериш ҳақидаги қарорни шундай изоҳлади.

“Венгрия халқи ўтган йилги парламент сайловларида аниқ қарор қабул қилди – энг муҳими, биз бу урушдан четда қолишимиздир. Биз урушга ҳеч ким тарафда кирмаймиз ва қўшилишни хоҳламаймиз”, — дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Сийярто "ҳарбий риторикани тинч йўл билан" ўзгартириш вақти келганини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!