Венгрия ТИВ раҳбари ЕИни янги санкциялар ҳақидаги гапларни бас қилишга чақирди

Венгрия ТИВ раҳбари ЕИни янги санкциялар ҳақидаги гапларни бас қилишга чақирди

Европа иттифоқи (ЕИ) Россияга қарши янги санкциялар тўплами ҳақидаги суҳбатларни бас қилиши керак, бу Европадаги энергетика инқирозини кучайтиради холос. Бу ҳақда ҳозир Нью Йоркдаги БМТ Бош ассамблеяси сессиясида бўлиб турган Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто маълум қилди.

“ЕИ (Россияга қарши) санкцияларнинг саккизинчи тўпламини эсга олиш ва энергия ресурсларини етказиб бериш инқирозини янада кучайтирувчи чоралар кўрсатмаларини бас қилмоғи даркор”, - деди у ижтимоий тармоқларда жойланган видеомурожаатида.

Сийярто санкциялар ҳеч бир шубҳасиз Россияга қараганда Европанинг ўзи учун ўта оғриқли эканини исботлаганини таъкидлаган. Зеро Европада инфляция ўсган, энергия нархлари осмонга кўтарилган.

Маълумот учун, Ғарб давлатлари Украинадаги махсус операция фонида Россиянинг нефть ва газ экспортидан келадиган даромадларини чеклаш бўйича турли уринишларни амалга оширишда давом этмоқда. Экспертлар хулосасига кўра, углеводородлари етказиб берувчи занжирларининг узилиши Европа ва АҚШда ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келади ва бу жараён аллақачон бошланган.

Владимир Путин аввалроқ Россияни жиловлаш ва кучсизлантириш сиёсати Ғарб давлатлари учун узоқ муддатли стратегия эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!