Венгрия бош вазири Покистондан манго олгач, Эрдоған совғаси ҳақида ҳазил қилди
Венгрия бош вазири Мадьяр Туркия ва Покистон раҳбарларидан олган совғаларни ҳазиломуз тарзда таққослади. Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф унга 90 дона манго юборганидан сўнг, у ижтимоий тармоқда: «Ҳамма ҳам совғага тўппонча бермайди», — деб ёзди.
Бу гап билан Мадьяр Анқарада бўлиб ўтган НАТО саммитида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған альянс етакчиларига турк ишлаб чиқарувчиси Sarsılmaz SR-38 номлари ёзилган револьверлар совға қилганини эслатди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
