Венесуэлада ҳиндулар миллий гвардия генералини асирга олишди

Венесуэлада ҳиндулар миллий гвардия генералини асирга олишди

Венесуэлада пемон элатига мансуб ҳиндулар миллий гвардия генерали Хосе Мигел Монтойяни Бразилия билан чегра яқинида асирга олишди. Бу ҳақда мамлакат парламенти депутати Америко де Грасия твиттерда маълум қилди.

22 февралда армиянинг Боливар штатидаги ҳиндуларга қарши ҳаракатлари оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 22 киши яраланди. Nacional портали маълумотларига кўра, ҳарбийлар Сан-Франсиско-де-Юруани посёлкасига келиб, кўчада тўпланган маҳаллий аҳолига ўқ узишган. Бунга жавобан ҳиндулар уч аскарни асирга олишган.

Кумаракапайда пемон элатининг яна бир вакили ҳалок бўлди. 3 киши оғир яраланган. Маҳаллий аҳоли ҳужумга қўмондонлик қилган, генерал Хосе Мигел Монтойяни асирда ушлаб турибди , деб айтган де Грасия.

Воқеа юз берган посёлок Бразилия билан чегарада жойлашган. Бу ер президент Николас Мадуронинг буйруғига кўра гуманитар ёрдам етказилмаслиги учун ёпиб қўйилган. Мадуро ҳукумати гуманитар ёрдамнинг мамлакатга киритилишига қатъий қарши чиқмоқда, мухолифат эса минглаб одамларни очарчиликдан қутқариш учун унинг киритилишини талаб қилмоқда.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!