Венесуэлада фавқулодда ҳолат режими яна бир ойга узайтирилди

Венесуэлада фавқулодда ҳолат режими яна бир ойга узайтирилди

Венесуэла ҳукумати коронавирус сабаб ўрнатилган фавқулодда ҳолат режимини яна 30 кунга узайтирди.

Тегишли фармон мамлакат президенти Николас Мадуро томонидан имзоланди.

У ўз қарорини “Venesolana de Televisión”  телеканалида намойиш этилган нутқида маълум қилди.

"10 августдан бошлаб, карантин ҳафтаси юмшатиш ҳафтасига алмаштирилганда,"еттидан еттигача "режими асосида санитария тадбирларини босқичма-босқич олиб ташлашни бошлаймиз”, дейди мамлакат раҳбари.

Мамлакатда фавқулодда ҳолат 13 мартда жорий этилди. Бир неча кундан кейин эса қаттиқ карантин режими кучга кирди.

Эпидемия бошлангандан бери мамлакатда 25 мингдан ортиқ аҳолида CОVID-19 ташхиси тасдиқланди, 220 дан ортиқ киши инфекциядан вафот этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!