Трамп Венесуэла президенти Мадуронинг саноқли кунлари қолганини айтди.
Шу билан бирга, CBS телеканали журналистининг "АҚШ Венесуэлага қарши ҳарбий чоралар кўриш ниятидами?", деган саволга жавоб бермади.
"Бундай бўлади деб айтмоқчи эмасман, чунки мен журналист билан зарба бериш ёки бермаслик масаласини муҳокама қилмайман", — деди АҚШ президенти.
"Лекин Венесуэла ҳукумати биз билан жуда ёмон муносабатда бўлмоқда, бу фақат наркотиклар масаласида эмас. Улар мамлакатимизга биз қабул қилмоқчи бўлмаган юз минглаб ноқонуний мигрантларни юборди. Венесуэла ўз қамоқхоналаридаги маҳбусларини шунчаки озод қилиб, Қўшма Штатларга жўнатишди. Бундан ташқари, улар ўзларининг руҳий касаликлар шифохоналарини ва психиатрия муассасаларини бўшатиб, у ердаги беморларни бизни давлатимизга юборишди. Чунки Жо Байден бизнинг мамлакат тарихидаги энг ёмон президентдир", — деди АҚШ президенти.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Х.Х. Жаҳонгир Отажоновнинг Lexus машинасини 68 минг долларга баҳолаб, сотиб олган. У дастлабки тўлов сифатида 34 минг доллар берган ва қолган 34 минг долларни 2 йилга бўлиб тўлашга келишган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.