Венесуэла президенти Европа Иттифоқи элчисини мамлакатдан чиқариб юборишни буюрди

Венесуэла президенти Европа Иттифоқи элчисини мамлакатдан чиқариб юборишни буюрди

Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатдан Европа Иттифоқи элчисини чиқариб юборишни буюрди. Давлатни тарк этиш учун Мадуро элчига 72 соат вақт берди. “Биз Европа Иттифоқидан ҳурмат талаб қиламиз. Венесуэлада таъқиблар жуда кўп, бас, мен уларнинг ирқчиликларидан чарчадим. Биз элчини бу ерни имкон қадар тезроқ тарк этиши учун керак бўлса самолёт билан таъминлаймиз”, — деди Венесуэла президенти.

Николас Мадуро душанба куни Европа Кенгашининг қарорига мана шундай жавоб қайтарди. Брюссел Венесуэланинг мансабдор шахсларига қаратилган санкциялар рўйхатини кенгайтирди. Баёнотда айтилишича, бундай қарор Венесуэлада демократия ва қонун устуворлигига путур етказадиган одамларга қаратилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!