Венеция каналлари қуриб қолди

Венеция каналлари қуриб қолди

 

 

 

Одатда сув сатҳи кўтарилишидан жабр чекиб келган Венеция (Италия)да 2021 йилда бунинг акси кузатилмоқда: сув нақ 48 сантиметрга пасайиб кетди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Натижада сайёҳларни ташувчи машҳур гондола (қайиқ)лар қирғоқларда қолиб кетди. Энди венецияликларга ҳаракатланиш янада қийинлашди, чунки уларнинг асосий транспорти эшкакли ва моторли қайиқлар эди.

 

Венециядаги асосий сув йўли — Гранд-каналда сув ҳозирча бор. Бироқ унинг сатҳи ҳам анчагина пасайган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил июнида Венециянинг тўртдан бир қисмини сув босганди. Ўшанда сув сатҳи меъёрдан 116 сантиметр юқорилаганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!