Венда сайёҳлик автобуси ҳайдовчиси жуда секин ҳайдагани учун 150 евро жаримага тортилди

Венда сайёҳлик автобуси ҳайдовчиси жуда секин ҳайдагани учун 150 евро жаримага тортилди

Венада сайёҳлик автобуси ҳайдовчисига жуда секин ҳаракатлангани учун 150 евро жарима солинди.

68 ёшли Карл К. Heute порталига берган интервьюсида Санъат тарихи музейи яқинидаги чорраҳага секин яқинлашганини айтди. Бунга сабаб — олдинда светофорнинг қизил чироғи ёниб тургани бўлган.

Кейинчалик ҳайдовчига автобусни «ҳаддан ташқари секин ҳайдаб, бошқа транспорт ҳаракатига халақит бергани» учун жарима тўлаш ҳақида қарор келган. Унинг сўзларига кўра, ҳужжатда автобус айнан қандай тезликда ҳаракатлангани ҳам кўрсатилмаган.

Карл К. жарима устидан шикоят қилмоқчи.

Австриянинг автомобиль клуби ÖAMTC таъкидлашича, транспорт воситасининг тезлиги йўл ва ҳаракат шароитига мос бўлиши керак. Қизил светофорга секин яқинлашишнинг ўзи эса асосли ва ўринли ҳаракат бўлиши мумкин.