Венада Украина ҳарбий атташеси машинаси ЙТҲга учради

A A A
Венада Украина ҳарбий атташеси машинаси ЙТҲга учради

Буни Украина Ташқи ишлар вазирлиги вакили Олег Николенко тасдиқлади.

Таъкидланишича, машина маст ҳолда бошқарилган.

"Дипломатик мақом Украина дипломатик муассасалари ходимларига йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва бошқа одамларни хавф остига қўйиш ҳуқуқини бермайди", — деди у.

Николенконинг сўзларига кўра, элчихона автоҳалокат юзасидан тергов олиб бориш доирасида Австрия полицияси билан ҳамкорлик қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!