Вазият қалтис. Масала БМТгача етиб борди

Вазият қалтис. Масала БМТгача етиб борди

БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш Саудия бошқарув тузумига қарши журналист Жамол Хошхожийнинг Туркияда йўқолиши юзасидан ҳақиқатни билмоқчи.

Бош котиб Антониу Гуттериш бундай ҳолатлар тез-тез такрорланишидан ҳамда уларнинг оддий ҳолатга айланиб қолаётганидан ташвишда, дея хабар бермоқда BBC.

“Биз нима бўлганини ва бунга ким жавобгар эканини аниқлашимиз шарт. Сўнгги вақтларда бунга ўхшаш воқеалар кўпаётганини кўриб турибмиз. Ўйлашимча, бундай ҳолатларни олдини олиш йўлларини топишимиз даркор”, дея қатъий талабини баён этди Бош котиб.

Маълумот учун, жорий йилнинг 23 октябрида Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида “Истиқболли инвестициялар ташаббуслари” номли конференсия бўлиб ўтади. Шу сабабдан расмий Ар-Риёд бу масалага тез орада ойдинлик киритиши лозим бўлади.

Аввалроқ, журналистнинг Истанбулдаги Саудия Арабистони консуллигига киргач, ғойиб бўлгани, Туркия бу ишда Саудияни айблаётгани, АҚШ президенти Дональд Трамп эса араб давлати билан муносабатларининг совуқлашишини хоҳламаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Manba: qalampir. com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!