Вазирлик Тошкентда талабанинг 3-қаватдан тушиб кетганига изоҳ берди

Вазирлик Тошкентда талабанинг 3-қаватдан тушиб кетганига изоҳ берди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти!

Ижтимоий тармоқларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабасининг учинчи қаватдан йиқилиб тушганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Видеода тасвирланган воқеа бундан икки йил аввал, яъни 2017 йилнинг апрель ойи сўнгида институтнинг Гидротехника қурилиши факультети ўқув биноси ва Tошкент International House академик лицейи биноси ўртасидаги ҳудудда содир бўлган.

Мазкур факультетнинг ўша вақтдаги 4-курс талабаси Ё. Азамат лицей ҳовлисида ўзаро гаплашиб турган танишлари ёнига тезроқ етиб бориш мақсадида катта танаффус эканидан фойдаланган ҳолда дўстлари ёрдамида учинчи қаватдан тушмоқчи бўлиб эҳтиётсизлик қилади. Ва натижада йиқилиб тушади, Ё. Азаматга ҳеч қандай жиддий тан жароҳати етмайди.

Мазкур воқеа ўша вақтда Гидротехника қурилиши факультети талаблари билан муҳокама қилинади, талабанинг ота-онаси билан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати ОАВ вакилларидан соҳага оид хабарларни ёритишда ҳамкорлик қилиш, факт ва далилларни аниқлаштириб олишга чақиради. Ўзаро ҳамкорлик орқали жамоатчиликка нафақат тезкор, балки ҳаққоний маълумотларни етказиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!