Вазирлик: Қашқадарёдаги вазият тўлиқ барқарорлашди

Вазирлик: Қашқадарёдаги вазият тўлиқ барқарорлашди

Қурилиш майдонига Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят прокурори, миллий гвардия ва бошқа сектор раҳбарлари, “Enter Engineering” компанияси раҳбари, Энергетика вазирлиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари етиб борди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Норозилик билдирган ишчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилди ва ишчи-ходимлар томонидан кўтарилган барча муаммо ва масалалар жойида ҳал этилди ва тегишлилиги бўйича қарорлар қабул қилинди.

Айни вақтда вазият тўлиқ барқарорлашган бўлиб, барча масалалар ижобий ҳал этилди ва ишчи-ходимлар тез орада ўз иш жойларига қайтмоқдалар.


 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!