Вазир қўлида кишанлар билан телевидение орқали коррупциядаги айбини тан олди (видео)

Вазир қўлида кишанлар билан телевидение орқали коррупциядаги айбини тан олди (видео)

Туркманистон давлат телеканали “Олтин аср” мамлакатнинг собиқ савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Армандурди Ишанов ва бошқа туркман амалдорларининг коррупциядаги айбига иқрор бўлишларини намойиш қилди. Бу ҳақда "Кун" нашри ёзмоқда.

Собиқ вазирнинг қўлида кишанлар бўлган. У “товар биржаси раҳбари бўла туриб, хорижий компанияларга пасайтирилган нархларда нефть маҳсулотлари сотиб олишга ижозат бериб, улар манфаати учун ҳаракат қилгани ва мамлакатга даромад келишини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўрмаганини” айтган.

“Мен вазирликни бошқаришим вақтида қариндошларим ва яқин танишларимни раҳбарлик лавозимларига тайинлаб, уларни қўллаб-қувватлаб келганман. Мен жиноят содир этиб, ўз оилам шаънига доғ туширдим”, деб айтган собиқ вазир.

Эфирда қўлларига кишан солинган бошқа одамларнинг ҳам шундай иқрорлари кўрсатилган. Ишанов қамоқ жазосига тортилган, бироқ қандай муддатгалиги номаълум.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!