Варшавада Польша Мустақиллиги кунида 100 минг кишилик марш бўлиб ўтди

Варшавада Польша Мустақиллиги кунида 100 минг кишилик марш бўлиб ўтди

Варшавада 11 ноябрь – 1918 йилда мамлакат мустақиллиги тикланганидан сўнг ҳар йили нишонланадиган Польша Мустақиллик куни шарафига марш бўлиб ўтди.

Полиция маълумотларига кўра, унда 100 мингга яқин одам қатнашган. Марш чоғида миллатчилик ҳаракати тарафдорлари олов ёқди. Варшава мэри Рафал Тшасковскийнинг айтишича, жамоат тартибини бузиш ҳолатлари кузатилмаган.

Полициянинг таъкидлашича, юриш сўнгги йиллардаги энг тинч юришлардан бирига айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!