Вақтида Беларусни ташлаб кетганлар энди қайтишни сўрамоқда – Лукашенко

Вақтида Беларусни ташлаб кетганлар энди қайтишни сўрамоқда – Лукашенко

Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия етакчиси Владимир Путин билан бўлган музокаралар чоғида 2020 йилдаги президентлик сайловларидан кейин республикани тарк этган Беларусь мухолифати вакилларининг аксарияти мамлакатга қайтишни сўраганини айтди.

“2020 йилда бир неча минг (беларуслар – таҳр.) кетганида, мен ташвишланмадим. Улар (ҳозир – таҳр.) қайтиб келишни сўрашади”, - дейди у. Беларусь президентининг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирди.

Лукашенко Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинганидан кейин “миграция билан боғлиқ вазият худди шундай ривожланади”, деган фикрни билдирди.

"Кузатиб турибман: бизни сафарбарлик билан қўрқитишяпти, яна қаердадир кимдир мамлакатдан қочиб кетган. Россиянинг 25 миллионлик сафарбарлик захираси бор. Майли, шундан 30, 50 минг нафари қочиб кетди дейлик. Агар улар шу ерда қолишганида ўз одамимиз бўлиб қолишармиди? Майли қочишсин. Ва улар қайтиб келишади ҳам. Фақат уларга қандай чора кўриш масаласида қарор қабул қилиш керак: майли ёки шу ерга келишсин, ёки ўша ерларда бепул нон еб юришсин. Бундай йўл тутмаслик керак. Европа ва Америкага қочмасдан шу ерда келишиб олиш мумкин: вазият олдингидек эмас", - дейди Лукашенко.

Маълумот учун, 22 сентябрь куни Владимир Путин Мудофаа вазирлигининг таклифига асосан қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармон имзолади. Унда асосий мақсад - озод қилинган ҳудудларда одамлар хавфсизлигини таъминлаш дейилган.

Россия етакчисининг таъкидлашича, сафарбарликка фақат захирадаги ҳарбийлар — ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий мутахассисликка ва тажрибага эга бўлганлар чақирилади. Ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига юборишдан олдин ҳар бир киши қўшимча тайёргарликдан ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!