Вақф фонди «Рўзғор» номли лойиҳани ишга туширганини маълум қилади

Вақф фонди «Рўзғор» номли лойиҳани ишга туширганини маълум қилади

«Вақф» хайрия жамоат фонди ёрдамга муҳтож кишиларга, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга ёрдам бериш мақсадида «Рўзғор» номли лойиҳани ишга туширганини маълум қилади.

Лойиҳага кўра, ҳар ҳафта муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилади. Ушбу лойиҳага ҳар бир киши пул ўтказиши ёки озиқ-овқат маҳсулотларини ҳадя қилиши мумкин.

Сўмда пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):

8600 3104 6541 5503 (Бакиев Ҳаким номида)

Вақф хайрия жамоат фонди ушбу лойиҳа учун кўнгиллиларни ҳамкорликка чорлайди!

Акцияга масъул шахс: Абдувоҳид Атаметов

Мурожаат учун телефон: (98) 3075497 (97) 7075497

Эслатиб ўтамиз, «Вақф» фонди ҳозиргача «Масжид ва мадрасалар учун китоб», «Илм йўлида кўмак берамиз» ва «Никоҳ тўйи» акцияларини ўтказиб келаётган эди.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!