Ваниҳоят! Туркманистон ССВ тиббий ниқоб тақиб юришга чақирмоқда​​​​​​​

Ваниҳоят! Туркманистон ССВ тиббий ниқоб тақиб юришга чақирмоқда​​​​​​​

Туркманистонда 13 июлдан бошлаб жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбурийдир, дея хабар беради «Туркменистан сегодня».

«Шу кунларда атмосфера ҳавосида чанг зарралари миқдори нормадан 21 фоизга ошиши муносабати билан ҳар ким очиқ ҳавода ва жамоат жойларида иқлим шароити организмига зарарли таъсир кўрсатмаслиги учун ҳимоя ниқобларидан фойдаланиш тавсия этилади. Соғлиғингизга ғамхўрлик қилинг - ниқоб тақинг!» - дейилади Туркманистон Соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазирлиги хабарида.

Вазирлик фуқаролардан бир-биридан камида бир метр масофани сақлаш ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишни талаб қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!