Вакцина олган аёллар уч йилгача фарзанд кўра олмайдими?

Вакцина олган аёллар уч йилгача фарзанд кўра олмайдими?

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулованинг айтишича, вакцина қабул қилиш инсоннинг фарзанд кўриш қобилиятига умуман таъсир ўтказмайди.

«Бугунги кунда коронавирусга қарши эмлангандан кейин ҳомиладор бўлган аёллар бор ва уларнинг аҳволи мунтазам назорат қилиб борилмоқда.

Дастлабки эмлаш босқичларидан буён 7-8 ой вақт ўтди ва шу давр мобайнида бирорта аёлда ножўя таъсир кузатилмаган. Энг муҳими — вакцина олгани уларнинг ҳомиладор бўлишига ҳеч қандай тўсқинлик кўрсатмаган».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!