Ваҳшийлик! Уч эркак ўзбекистонлик аёлни зўрлаб, сўнг ойнадан отиб юборишди

Ваҳшийлик! Уч эркак ўзбекистонлик аёлни зўрлаб, сўнг ойнадан отиб юборишди

Қўлга олинганлардан бирига 19 йил, қолган иккисига бўлса 25 йилдан қамоқ жазоси тайинланиши мумкин, дея хабар берди “zelv.ru”.

Санкт-Петербургдаги Болшевиков проспектидаги меҳмонхонадан оғир яраланган 25 ёшли қизнинг танаси топилди. Маълум бўлишича, уч нафар эркак асли ўзбекистонлик бўлган қизни зўрлашган ва меҳмонхона деразасидан ташқарига отиб юборишган. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Ҳодиса 4 август куни "Белые ночи" меҳмонхонасида содир бўлган. Бир тахминга кўра, жиноятчилар қизни зўрлашдан олдин у билан бирга спиртли ичимлик ичишган, натижада қуйидаги ҳолат содир этилган. Бошқа тахминга қараганда эса қиз хонага мажбуран олиб келинган. Шундан сўнг жирканч ишларини амалга оширган жиноятчилар қизни деразадан отиб юборишган.

Ҳозирда жабрланувчи Александрова касалхонасида оғир аҳволда ётибди. Ваҳшийларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!