Вагонларга нималар яширилганди?

Вагонларга нималар яширилганди?

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатдан юртимизга келган поезд йўловчиларининг юкларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказди. Фуқаро М.С. 9,1 миллион сўмлик 54 дона биологик актив қўшимчалар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товар-моддий бойликларни вагоннинг хуфия жойларига яшириб келаётганлиги аниқланди, дейди "kar24.uz".

Мазкур поезднинг яна бир фуқароси У.П.нинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув жараёнида 10,7 миллион сўмлик 22 жуфт оёқ кийим ва 17 дона пальтоларни вагон ўриндиқлари остига яшириб олиб келинаётгани маълум бўлди.

Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича божхона органлари суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!