Вагон кузатувчиси фирибгарлик қилганлиги учун судланди

Вагон кузатувчиси фирибгарлик қилганлиги учун судланди

Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди судьяси А.Қаҳҳаровнинг раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисида, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида туғилган В.Н.га оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Хусусан, В.Н. 2018 йил 8 сентябрь куни Москва вақти билан соат 19:59 да Россия Федерацияси Волгоград вилояти марказий темир йўл бекатидан 323-сонли Волгоград-Урганч-Тошкент халқаро йўловчи поездининг 11-вагонида ўзининг хизмат хонасида ўз юртларига йўл чиптаси билан қонуний тартибда келаётган фуқароларга хизмат вазифасига
кирмаса-да, давлатлар чегарасидан эсон-омон олиб ўтишини, йўл давомида юзага келиши мумкин бўлган турли хил кўнгилсиз ҳодисалардан сақлашини, Қозоғистон Республикаси давлат чегараси ходимларига пул бериб вагондаги йўловчиларнинг юкларини текширтирмаслигини айтиб, алдаб, ишончига кириб, уларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, йўловчилардан 3.100 Россия рубли ва 3.000 қозоқ тангасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Суд ҳукми билан В.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми б банди (фрибгарлик) билан қилмишига яраша қонуний жазо тайинланди.
Қонунларимизда содир қилинган жиноят учун жазо муқаррарлиги қатъий белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!