Вафот этган Марадонанинг ўрнига Мадоннани "дафн қилишди" (ВИДЕО)

Вафот этган Марадонанинг ўрнига Мадоннани "дафн қилишди" (ВИДЕО)

Aмерикалик эстрада хонандаси Мадонна аргентиналик футболчи Диего Марадонадан кейин тармоқларда "кўмилди". 

Исмлар ўхшашлиги туфайли фойдаланувчилар санъаткорни 25 ноябрда вафот этган таниқли спортчи билан адаштирдилар. Улар 62 ёшли қўшиқчининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдиришни бошладилар.


“Тинч ётинг, Мадонна. Сиз абадий қалбимиздасиз. Aфсона".

Қолган фойдаланувчилар эса янглишиб поп юлдузини "кўмиб юборганлар" ҳақида ҳазиллашишни бошладилар. Айримлар Мадоннанинг исми Диего эканлигини билмаслигини айтди. Бошқалар эса хонанда ҳар доим футболни яхши ўйнаганлиги ҳақида кулгили твитлар ёзишни бошладилар.

Маълумот учун, октябрь ойида Мадонна AҚШнинг энг бой тадбиркорлари рўйхатига кирди. 

Футбол афсонаси Марадона кеча вафот этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!