Вадим Aбрамов: «Ғалаба қозониб, мухлислар олдидаги қарзни қайтаришимиз шарт!»

Вадим Aбрамов: «Ғалаба қозониб, мухлислар олдидаги қарзни қайтаришимиз шарт!»

Эртага, 19 ноябрь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси ўз майдонида Фаластин билан баҳс юритади. Ўйин 17:00да «Пахтакор» стадионида бошланади.

Бугун ушбу ўйиндан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

«Муҳим ўйин кутиб турибди. Ғалабага эришишимиз шарт. Вазифа ўзгаришсиз қолган, кейинги босқичга чиқиш имкониятларимиз бор. Ғалаба қозониб, қолган ўйинларга хотиржам тайёргарлик кўрмоқчимиз.

Футболчилар – профессионал. Уларда психологик жиҳатдан муаммо йўқ. Фаластинга дастлабки ўйинда ютқазганмиз. Футболчилар ғалаба қозониб, мухлислар олдида қарзни қайтаришлари шарт.

Ҳужум қилган жамоа гол ҳам ўтказади. Ҳужумга ўтганда ҳимояда бўш ҳудудлар пайдо бўлади. Саудияга қарши ўйинда ўтказиб юборган голларимиз мантиқий жиҳатдан тўғри бўлмади. Энди бундай хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз.

Фаластин оддий футбол ўйнайди. Асосан бўйдор футболчиларга тўп узатишади. Эртанги ўйинда Кримецни туширмоқчи эдик, аммо у шамоллаб қолди.

Легионерларни маҳаллийлаштиришга қаршилигим йўқ. Муҳими, ўша футболчи миллий жамоа учун фойда келтирсин. Ҳозирда бундай легионерлар бор – Игор Голбан ва Драган Черан», – деб Абрамовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мубири.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!