Ва ниҳоят! Халқаро донорлар роҳинжаларга ёрдам беради

Ва ниҳоят! Халқаро донорлар роҳинжаларга ёрдам беради

Халқаро донорлар қочқинга айланган юз минглаб роҳинжага 600 миллион долларга яқин ёрдам ажратади.

Бу ҳақда “Ал-Жазира”га таянган ҳолда "azon.uz" хабар бермоқда . 

БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича агентлиги пайшанба куни ўтказган виртуал видеоконференцияда АҚШ қарийб 200 миллион доллар, Европа Иттифоқи 113 миллион, Британия эса 60 миллион долларга яқин ёрдам ажратишга ваъда берган. Хайрияга бошқа бир қатор давлатлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшади, Россия ва Хитой эса бу кампанияга қўшилишни истамади. 

БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарининг айтишича, “халқаро ҳамжамият гуманитар ёрдамга содиқлигини намоён этди ва жами 597 миллион доллар йиғиб берадиган бўлди”. 

2017 йилнинг августида Мьянмада бошланган қирғинлар туфайли 730 мингдан зиёд мусулмон роҳинжалар қўшни Бангладешга қочиб ўтган. БМТ экспертлари Мьянма армиясининг қирғиндан кўзлаган мақсади геноцид бўлган деган хулосага келган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!