Ва ниҳоят! Даҳшатли вирусга қарши вакцина яратилди

Ва ниҳоят! Даҳшатли вирусга қарши вакцина яратилди

Россия соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Сергей Краевойнинг айтишича, россиялик олимлар Эбола вирусига қарши вакцина тайёрлашга муваффақ бўлишди. Бу ҳақида РИА Новости хабар бермоқда.

Унинг таъкидлашича, вакцина рўйхатга олинганидан кейинг икки йиллик тадқиқотларда яхши натижаларни кўрсатган. Энди улар дорини янада самаралироқ қилишни режалаштиришмоқда.

Краевой фикрича, такомиллаштирилган вакцина формуласи асосида хорижда дори ишлаб чиқарилиши ва Эбола билан касалланган беморларга берилиши мумкин.

«Вакцина жуда яхши бўлиб чиқди... Самарали, ножўя таъсирлари йўқ», — деди Краевой.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!