“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси саноат ташкилотлари орасида биринчилардан бўлиб ISO 9001:2015 халқаро стандартартларини жорий қилди

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси саноат ташкилотлари орасида биринчилардан бўлиб ISO 9001:2015 халқаро стандартартларини жорий қилди

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси саноат ташкилотлари орасида биринчилардан бўлиб ISO 9001:2015 халқаро стандартартларини жорий қилди.

Бу ҳақда "Ўзтўқимачилик" уюшмаси ахборот хизмати маълум қилди.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан маҳсулотлар сифатини ошириш, хорижий бозорларда тўқимачилик маҳсулотларига қўйиладиган талаблардан келиб чиққан ҳолда сертификациядан ўтказиш, миллий кийим брендларини ташқи бозорга олиб чиқиш ва товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш, ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари нуфузини оширишга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, тўқимачилик саноати корхоналари республикада халқаро стандартларни жорий қилишда етакчилик қилади ва 1300га яқин корхоналарда турли хил хорижий стандартлар жорий қилинган.

Швейцариянинг SGS  халқаро сертификация компанияси томонидан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига  ISO 9001:2015 халқаро стандартлари жорий қилинганлигини тасдиқловчи сертификат топширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!