«Ўзстандарт»: ўзбек маҳсулотлари сифати юзасидан чет эллардан ҳам шикоятлар

«Ўзстандарт»: ўзбек маҳсулотлари сифати юзасидан чет эллардан ҳам шикоятлар

«Ўзстандарт» агентлиги маълум қилишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифати юзасидан шикоятлар ҳатто чет эллардан ҳам келиб тушади, деб ёзади «Podrobno.uz».

Хусусан, Корея Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси томонидан Ўзбекистондан экспорт қилинган анор шарбатидан азорубин бўёғи топилгани ҳақида нота юборилган. Шу муносабат билан қайтариб юбориш ҳолатлари олдини олиш ва маҳаллий маҳсулотга ишончни ошириш ишлари доирасида идоралараро ишчи комиссия тузилди, унинг таркибига Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбошдавкарантин, Ташқи савдо вазирлиги, International Beverages Tashkent ҚК МЧЖ вакилалри кирди.

Комиссия фаолияти чоғида озиқ-овқатларга қўшилиши тақиқланган синтетик бўёқлар рўйхати тузилди.

Шунингдек, агентлик мутахассислари Латвиядаги илмий институтда озуқавий қўшимчалар ва бўёқларни аниқлаш методикаси бўйича малака ошириб қайтди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!