«Ўзстандарт» 876 турдаги импорт маҳсулотларнинг олиб кирилишига тақиқ қўйди

«Ўзстандарт» 876 турдаги импорт маҳсулотларнинг олиб кирилишига тақиқ қўйди

 

 

Қайд этилишича, “Ўзстандарт” агентлиги томонидан Европа иттифоқи давлатларида сифатсиз ва хавфли деб топилган маҳсулотлардан ички бозорни ҳимоя қилиш, истеъмолчиларга сифатсиз маҳсулотлар тўғрисида тезкор маълумотлар етказиш мақсадида махсус ахборот тизими (сontrol.standart.uz) электрон портали жорий этилди.

Бугунги кунда мазкур порталга 876та маҳсулот жойлаштирилиб, ушбу маҳсулотларнинг мамлакат ҳудудига олиб кирилишига, яъни импорт қилинишига тақиқ қўйилди.

Маҳсулот тўғрисидаги ахборотларга кўра, 171та ўйинчоқ, 77та электротехника ускунаси, 26та ёритиш жиҳози, 25та болаларни парваришлаш учун жиҳозлар, 24 та заргарлик буюми, 43та косметика воситаси ва бошқа маҳсулотларга тақиқ жорий этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!