«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ташкил этилди

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ташкил этилди

Президент қурилиш материаллар саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, дея хабар берди Адлия вазирлиги Telegram-каналида.

Қарорга мувофиқ Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари ( Ўзсаноатқурилишматериаллари ) уюшмаси ташкил этилди.

Ўзқурилишматериаллари АЖнинг хўжалик жамиятлари устав капиталларидаги акциялари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш орқали жамият тугатилади.

Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмасининг раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тақдимномаси бўйича уюшма таъсисчиларининг умумий йиғилиш қарори билан сайланади.

2022 йил 1 январга қадар корхоналарнинг шартномалар бўйича Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмасига тўланадиган ажратмалари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан чиқарилади.

2019 йил 1 апрелдан бошлаб норуда фойдали қазилмалар мавжуд бўлган ер қаъри участкасидан геологик ўрганиш учун фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 кундан ошмаган муддатда берилади.

2019 2021 йилларда умумий қиймати 1,3 млрд АҚШ доллари, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига 692 млн доллар миқдорида амалдаги корхоналарни техник ва технологик янгилаш ҳамда янги корхоналар барпо этиш бўйича 67 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.

ҚурилишматериаллариЛИТИ МЧЖ ихтисослаштирилган лойиҳа илмий-тадқиқот институтини Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмаси таркибига кирувчи ЎзқурилишматериалЛИТИ МЧЖ илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази этиб қайта номланди.

2019 йил 1 апрелгача Қурилиш материаллари саноатидаги инвестиция лойиҳалари рўйхати, шунингдек, уларни амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.

Manba: gazeta. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!