Узоққа қоча олмади: Тошкентда қидирувда бўлган фирибгар қўлга тушди

Узоққа қоча олмади: Тошкентда қидирувда бўлган фирибгар қўлга тушди

2018 йил 4 декабрь куни соат 23:30 да Миробод туманида ППХ ходимлари жиноят содир этганликда гумонланувчи 41 ёшли Б.Ш.ни қўлга олишди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

 Текширув давомида маълум бўлишича, қўлга олинган шахс жорий йил октябрь ойидан буён Хоразм вилоятида қидирувга эълон қилинган.

Б.Ш. фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумонланади.

Қўлга олингач, Б.Ш. Миробод тумани ИИО ФМБга топширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!