«Ўзметкомбинат» ўз ходимлари қўлга олингани ва ўғирликлар аниқлангани ҳақидаги хабарларни инкор қилди

«Ўзметкомбинат» ўз ходимлари қўлга олингани ва ўғирликлар аниқлангани ҳақидаги хабарларни инкор қилди

Ўзметкомбинат АЖ қатор электрон оммавий ахборот воситаларида компания ходимлари қўлга олингани ҳамда ўғирлик ва растрата аниқлангани ҳақида эълон қилинган хабарларга раддия берди. Бу ҳақда жамият ва SFI Management Group қўшма баёнотига таяниб, Davletovuz Telegram-каналида хабар берилди.

Мақолаларда иддао қилинишича, комбинатнинг харидлар бўйича менежери 2019 йилнинг январида катта миқдорда ўғирлаш ва растрата айби билан ишдан бўшатилган. Бу факт ёлғондир. Харидлар бошқармаси бошлиғи Отабек Расулов ҳали ҳам аввалги лавозимида фаолият юритмоқда. Комбинат ва ишончли бошқарувга жаноб Расулов ҳуқуқбузарликлар содир этгани тўғрисида, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан бирор-бир факт, мурожаат ёки маълумот келиб тушмаган , дейилади пресс-релизда.

Прокуратура органлари томонидан растрата ва талон-торож факти бўйича жиноий иш очилгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Баёнотда айтилишича, комбинатнинг собиқ ходимлари, яъни ишончли бошқарувга ўтгунга қадар бўлган ходимларга нисбатан тергов ишлари олиб борилмоқда. Янги бошқарувчиларга нисбатан жиноий иш очилмаган.

Баёнотда, шунингдек, SFI Management Group Алишер Усмонов билан аффилланмаганлиги уқтирилган. Бу ҳақда Алишер Усмонов Forbes журналига берган интервьюсида ҳам батафсил жавоб берган, дейилади баёнотда.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!