Ўзжан Денизнинг онаси: "Мен ўғлимга бахт тилайман. Аммо уларнинг никоҳларига қаршиман"

Ўзжан Денизнинг онаси: "Мен ўғлимга бахт тилайман. Аммо уларнинг никоҳларига қаршиман"

Туркиялик таниқли актёр Ўзжан Денизнинг онаси унинг эронлик модель ва дизайнер Самар Дадгар билан турмуш қуришига мутлақо қарши эканлигини маълум қилди.

Қадрие Дениз қизи ва куёвига тегишли гўзаллик салонининг очилиш маросимида журналистларга қарата барчасини очиқ-ойдин айтган:

«Мен ўғлимга бахт тилайман. Унинг бахти мен учун муҳим. Унга янги севгилиси билан бахт тилайман. Аммо, уларнинг никоҳларига қаршиман. Бу ҳақида Ўзжан ҳам, Самар ҳам билиб қўйсин. Менинг бу гапларим Ўзжаннинг севгилиси тузган режаларни барбод қилиши мумкин, аммо ўз фикримни яшириб ўтирмайман ва ўғлимнинг уйланишини истамайман", деди Қадрие Денгиз.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир муддат аввал Ўзжан Денизнинг ўзидан 22 ёшга кичик қиз билан турмуш қураётгани маълум бўлганди. Актёр бугунги кунга қадар икки марта оила қуриб ажрашган. Унинг иккинчи турмушидан 1 нафар ўғил фарзанди бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!