Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмайди

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмайди

Давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2020 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилиш бўйича фаолият турларининг 67 тагача кенгайтириш асосида рўйхатга олиш тартиби жорий этилди.

Ўзини ўзи банд қилганлар – бу хизматлар кўрсатишда мустақил равишда шахсий меҳнати билан иштирок этадиган, меҳнат даромадини олиш учун иш олиб борувчи шахслар бўлиб, мазкур фуқаролар  якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмайди ва ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмайди. 

Таъкидлаш керакки, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан йил охирига қадар 28 863 нафар ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг   рўйхатдан ўтишларини таъминлаш режалаштирилган.Бу борада вилоят солиқ органи ходимлари томонидан фуқаролар учун тушунтириш ва тарғибот ишлари жадал олиб борилмоқда.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмайди

Бўка туманидаги “Истиқлол” МЧЖ деҳқон бозорида 10 йилдан бери қуруқ мевалар сотаман.-дейди, мазкур туманнинг Ўзбек МФЙ Ободлик кўчаси  58-уйда истиқомат қилувчи Дилшод Холдоров. Куни кеча солиқ идоралари ходимлари томонидан олиб борилган тушунтириш ишларидан кейин “Soliq” мобил иловасидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб, бепул рўйхатдан ўтдим ва эндиликда даромад солиғи тўлашдан озод этилдим.

Давлатимиз раҳбарининг Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда ўзини ўзи банд қилмоқчи бўлган фуқаролар билан тушунтириш ишларини олиб борилмоқда.

Биргина “Истиқлол” МЧЖ деҳқон бозорида савдо ишлари билан фаолият юритиб келаётган 30 нафардан ортиқ фуқаролар  “Soliq” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтдилар. Йил охирига қадар бу кўрсатгич минг нафардан ошиши режалаштирилган.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!