Ўзига ўт қўйган сурхондарёлик эркакка туман ҳокими қандай ёрдам берди?

Ўзига ўт қўйган сурхондарёлик эркакка туман ҳокими қандай ёрдам берди?

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда асосий муҳокама мавзуига айланган Сурхондарёлик фуқаронинг президент Шавкат Мирзиёевга йўллаган мурожаати ҳақида хабар берган эдик. Бир оздан сўнг фуқаро унга қандай ёрдам бераётганликлари ҳақида видеомурожаатда гапиртирилиб, ҳокимликнинг фейсбукдаги саҳифасига жойлаштирилди. Видеомурожаатда фуқарога қандай ёрдам берилаётганлиги мисоллар билан келтириб ўтилмаганлиги боис, кўпчиликда савол туғдирган эди.

Шундан сўнг Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида воқеа доирасидаги навбатдаги кўрсатув лавҳаси жойлаштирилди. Лавҳада ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилиб, қуйидагича ойдинлик киритилган.

Маълум бўлишича, воқеа қаҳрамони Э.Б. ўзига ўт қўйганидан сўнг аҳволи тиклангунга қадар Термиз туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимида ётиб муолажаларни олган. Аҳволи оғир бўлмаганлиги учун муолажалар тугатилиб, фуқарога ўз хонадонига рухсат берилган. Тумандаги тез тиббий ёрдам бўлими бошлиғи С.Умаровга кўра, Э.Б. бўйин, юз ҳамда кўкрак қафаси, олдинги иккала кафт соҳаларининг 1-2 даражали куйиш жароҳатлари билан бўлимга ётқизилган. Шифокорлар томонидан текширилганда унинг аҳволи унчалик оғир бўлмаган. Умумий оғирлиги ва куйиш майдони ҳисоблаганда ҳам 10-15 % 1-2 даражали куйиш эканлиги аниқланган. Беморни обдон текширган шифокорнинг лавҳада баён қилишича, Э.Б.нинг ўнг қўлида билак соҳасининг учдан бир қисмида кесилиб битиб кетган иккита чандиқ изи бўлган. У Россияда ишлаган вақтларида ҳам ўз жонига суиқасд қилган.

Термиз туман ҳокимлиги томонидан фуқарога қандай ёрдам берилди?

Э.Б.нинг қўлбола конструкция асоида қурилган емакхонаси бузиб ташланганлиги рост бўлиб чиққан ростдан ҳам бузиб ташланган. Чунки емакхона автомобиллар тўхташ ерида жойлашиб, кўча тароватига ҳам соя солиб турган. Э.Б. емакхонаси бузиб ташланганлигидан норози бўлиб, ҳокимлик биноси ҳовлисида ўзига ўт қўйган. Бу ҳақдаги хабарлар оммавий ахборот воситаларида тарқалгач, ҳокимлик томонидан махсус ер ажратилиб, емакхона учун савдо нуқтаси қуриб берилган. Ҳозирча янги емакхонанинг қурилиш ишлари давом этмоқда.

Дори уколлар бепул бўлди. Шунисига ҳам раҳмат. Ишларимга ёрдам беряпти, жойим қуриляпти. Ҳоким бобом ҳаммасини ўзининг оталиғига олди. Ҳаммасидан мингдан минг розиман , дейди фуқаро Э.Б. лавҳадаги берган интервьюсида.

Термиз тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Л.Мирзаевнинг маълум қилишича, фуқаронинг тадбирколик фаолияти аслида мавжуд бўлмаган. Аммо фуқаронинг турмуш ўртоғи Ж.Орзигулнинг номига ЯТТ фаолияти очилган. Унинг тадбиркорлик фаолияти давомида ҳам солиқ тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлиб, 2018 йилнинг декабр ойида тўхтатилган. Ушбу ҳолатда ҳам бугунги кундаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасидан суғурта бадали бўйича 690 минг сўм қарздорлиги мавжуд бўлган.

Б.Эрдонов росмана тадбиркорлик фаолиятига эга бўлмай, у бир оз аввал тадбиркорлик фаолиятига бел боғлаган. Аммо пишиқ бўлмаган тадбиркорлик режаси унга панд берган. Шунингдек, Микрокредитбанкдан олинган 15 миллион сўмлик кредит маблағини тўлаш ўрнига, фуқаро хорижга узоқ муддатга кетиш важи билан банк муассасаидан қочиб қолганди , дейди ҳолатни ўрганган мухбир.

Бирини ўринда прокуратурага боришим керак эди. Мен жуда катта хато қилганман. Ҳамма айбни ўзимдан кўраман. Мен бировга бу ишни қилинг деб раво ҳам кўрмайман. Душманимга ҳам раво кўрмайманки, биз оддий халқни эшитадиган одам кўп йўлини билсак... Шу қонун қоидани билмаслигимдан... дейди ўзи содир этган ҳаракатларини изоҳлаган фуқаро Э.Б.

Лавҳада шунингдек, айни кунда кунларда ҳолат бўйича маҳаллий ҳокимлик томонидан хизмат текшируви олиб борилаётгани, тез кунларда ҳуқуқ тартибот идоралари қонунда кўрсатилган тартибда ўз муносабатларини билдиришлари айтилган.

Ҳокимлар фуқароларни шахсан тинглашлари керак...

Лавҳада мухбир шунингдек, муроса қилса бўладиган ишлар учун фуқаронинг шовқин кўтарганлиги ни иддао қилади. Аммо фуқаронинг ёши, унинг адолат истаб ҳокимлик эшигига борганида хожати бароридан келмаганлигини инобатга олсак, унинг бекорга шовқин кўтармаганлигини тушуниш мушкул бўлмайди. Фуқаронинг ўз жонига қасд қилишдек иродасизликка борганлиги эса албатта бундан мустасно.

Ўйлаб кўринг, фуқаро аввал ҳокимликка ҳеч қандай мурожаат қилмай туриб, муаммоси ҳал бўладими йўқми билмаган ҳолда, ўзига ўт қўйиши мумкинми? Агар ҳоким қабулига кира олганида, унга берилаётган ҳозирги ёрдам ўшанда ҳам берилганида, фуқаро бу тарзда ҳаётини хавф остига қўйиши мумкинмиди? Бизнингча, бу дажарага бориш учун киши руҳан носоғлом бўлиши керак.

Агар Республикамизнинг барча ҳудудларида фаолият юритиб келаётган ҳокимликлар қабул кунида фуқароларни шахсан қабул қилса, уларга ўз вақтида ёрдам қўлини чўзса, келажакда мана шундай гап-сўзларнинг олди олинар эди.

Муҳими фуқаронинг муаммоси кеч бўлса-да эътиборсиз қолдирилмади. Э.Б. тадбиркорлик фаолиятини давом эттириши учун ҳокимлик томонидан кўмак берилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!