Ўзгидромет: Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат бироз кўтарилади

Ўзгидромет: Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат бироз кўтарилади

Ўзгидромет ҳафталик об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Хабарда ёзилишича, бугун совуқ ҳаво республика ҳудудидан чекина бошлади. Ҳарорат кундузи 19-22 даражагача кўтарилсада, бу ҳали ҳамон меъёрдан 2-3 даражага пастдир.

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудига хорижий жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими киришни бошлайди.

Бутун республика бўйича об-ҳаво кам булутли ва ёғингарчиликсиз бўлади.

Ҳарорат  кўтарилиб бориб, кечаси 7-10 даража, кундузи 22-25 даража иссиқ бўлади, бу иқлимий меъёрлардан 2-4 даражага юқоридир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!