«Ўзгидромет» ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

«Ўзгидромет» ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳаво шароитини маркази Қозоғистон жанубий ҳудудлари устида жойлашган юқори циклон белгилайди.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, бугун республика бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, сешанба куни Сурхондарё вилоятида момақалдироқ билан бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража, кундуз кунлари 17-22 даража илиқни ташкил этади.

Чоршанба куни республика марказий ҳудудларида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ атрофида бўлади.

Ҳафта иккинчи ярмида республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати ҳафтанинг бошига нисбатан кечалари 9-14 даража илиқ, кундуз куни 22-27 даража иссиқ бўлган бироз юқори, асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Ушбу кунларда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!