“Ўзгидромет” 9 та вилоятда сел келиш хавфи ҳақида огоҳлантирди

“Ўзгидромет” 9 та вилоятда сел келиш хавфи ҳақида огоҳлантирди

Ўзгидромет 13-14 май кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлади ва баъзи жойларда дўл ёғиши мумкинлигини хабар қилди.

13-14 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

- Қашқадарё вилояти: Яккабог, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузар, Косон туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон, Музробот туманларида;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пояриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори-Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқурғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалалқудук, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Мархамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз, - дейилган хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!