Ўзгалар пулларини ўзлаштиришни касб қилган фирибгар жиноий жавобгарликка тортилди

Ўзгалар пулларини ўзлаштиришни касб қилган фирибгар жиноий жавобгарликка тортилди

Термиз шаҳрида 2021 йил 13 июль куни, шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, 2021 йил май ойида, шаҳарнинг «Саховат» маҳалласида яшовчи, Ж.Икром таниши Музработ тумани «Буюк ипак йўли» маҳалласида яшовчи, Ш.Рўзига шаҳарнинг «Шодлик» маҳалласи ҳудудида қурилиши режалаштирилган «кўп қаватли уйлардан 2 хона уйни олиб бераман!»-деб, 100.000.000 (юз миллион) сўм пулларни олиб, ўзлаштириб кетади.

2021 йил январь ойида ҳам Ж.Икром Музработ тумани «Фидокор» маҳалласида яшовчи, А.Камолга шаҳарнинг «Шодлик» маҳалласи ҳудудида қурилиши режалаштирилган «кўп қаватли уйлардан 3 хона уйни олиб бераман!»-деб, 16.500 (ўн олти минг беш юз) АҚШ долларини олиб, ўзлаштириб кетганлиги аниқланган.

13 июнь куни Ж.Икромга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!