Фуқаролар уларга хизмат кўрсатадиган банклардан керакли миқдорда нақд пул олишлари мумкин

Фуқаролар уларга хизмат кўрсатадиган банклардан керакли миқдорда нақд пул олишлари мумкин

Тез орада Ягона умумреспублика процессинг маркази (UzCard) тўлов тизимидаги узилишлар бартараф этилади.

Бу ҳақда Марказий банк расмий баёнот билан чиқди

Фуқаролар уларга хизмат кўрсатадиган банкларга ўзларига керакли миқдорда нақд маблағ олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

Марказий банк ахборот хизмати маълум қилишича, айни пйтда тўлов карталаридаги қолдиқ ҳақида маълумотлар қайта тикланган. Иккини босқичда — кун давомида тўлов терминаллари фаолияти тикланади.

Марказий банк зарурат бўлса, фуқаролар уларга хизмат кўрсатадиган банкларга ўзларига керакли миқдорда нақд маблағ олиш учун мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатмоқда. Бунинг учун мижоз карта очилган банкка мурожаат қилиш зарур. Терминаллар ишлагандан сўнг ҳар қандай банкнинг ҳар қайси филиалига мурожаат қилиш мумкин бўлади. Бунинг учун мамлакатнинг барча ҳудудларидаги банклар филиаллари етарли даражада нақд пул билан таъминланган.

Марказий банк юз берган инцидентни шунчаки эътиборсиз қолдирмайди. Қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўйича ташаббус илгари сурилади. Унда чакана тўлов тизимларининг барқарор фаолият юритиши мақсадида уларнинг ишини назорат қилиш ва тартибга солиш бўйича Марказий банк ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш кўзда тутилади.

ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!