Uzcard тизими ишдан чиқиши Ўзбекистондаги савдоларга жиддий таъсир кўрсатмоқда

Uzcard тизими ишдан чиқиши Ўзбекистондаги савдоларга жиддий таъсир кўрсатмоқда

16 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Uzcard банклараро тўлов тизими ишдан чиққанлигича қолмоқда. Унинг серверларида жиддий хато юзага келганига 15 соатдан кўпроқ вақт бўлди.

Натижада, аҳолининг сўм пластик карточкаларидан фойдаланиш имконияти йўқолган. Кеча кечки пайтдан бошлаб савдо шаҳобчалари терминал бўйича тўловларни қабул қилмай қўйган, карточка орқали онлайн товар ва хизматларни сотиб олишнинг ҳам имкони йўқ. Масалан, PayMe онлайн тўлов тизими орқали тўловларни амалга ошираётган пайтда тизим пластик картанинг сервери ишламаётгани ҳақидаги огоҳлантиришни кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Uzcard тизими Ягона умумреспублика процессинг марказига тегишли бўлиб, мамлакатнинг барча банклари сўм пластик карталари фаолиятини бошқаради.

Manba: uz24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!