“Ўзбектелеком”: YouTube яхши ишласа, бизга фойда

“Ўзбектелеком”: YouTube яхши ишласа, бизга фойда

Ўзбекистонда "YouTube" видеохостинги фаолиятида юзага келаётган муаммоларга “Ўзбектелеком”нинг алоқаси йўқ. Бу ҳақда компания мурожаатлар бўлими ходими Бобур Абдуллаев ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди.

Агентликдан хабар беришларича, "YouTube" билан боғлиқ муаммолар юзасидан Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан аниқ маълумот ва изоҳ олиб бўлмаган.

“Ўзбектелеком” компанияси мурожаатлар бўлими ходими Бобур Абдуллаев эса "YouTube"нинг ишламаслигида “Ўзбектелеком” айбдор эмаслиги, тармоқда муаммо йўқлигини айтиб ўтган.

“Фойдаланувчилар энг кўп интернет трафигини "YouTube"дан фойдаланиш учун сарфлайди. Шу боис унинг яхши ишлаши бизга фойда келтиради. Қолаверса, компаниямиз видеохостинг ишига таъсир кўрсатиш учун расмий ҳуқуққа эга эмас”, деб айтган Бобур Абдуллаев.

Ўзбекистон "YouTube" видеохостинги саҳифаларининг юкланиши, беқарор ишлаши билан боғлиқ муаммо октябрь ойидан бери кузатилмоқда. Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири ўринбосари Олимжон Умаровнинг сўзларига кўра, бу муаммолар ноябрь ойи охиригача давом этиши мумкин.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!