Ўзбекона тўй Американинг "Vogue" нашрида эълон қилинди (фото)

Ўзбекона тўй Американинг "Vogue" нашрида эълон қилинди (фото)

Мода мавзусига ихтисослашган Vogue онлайн-нашрида ўзбек тўйларидан бири ҳақида мақола эълон қилинди. Тўғрироғи, никоҳ тўйининг қандай ўтганлиги россиялик фотограф Олья Шуригина кадрларида акс этди, деб ёзади “xabardor.uz”

Фотограф шу мақсадда маълум муддат Ўзбекистонда, Фориш қишлоғида бўлди. У ерда сураткаш ўзбек тўйининг қадрли меҳмони бўлди. Хабарда айтилишича, Олья Шуригинада ўзбек илдизи бор – унинг бувиси Марғилон шаҳрида туғилган ва ишлаган. Олья Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиши давомида асрлар ва Ғарб анъаналари орасида фарқни пайқади. “Баъзида кўча бўйлаб юриш давомида эркаклар бир хилда содда, аёллар эса доим ёрқин кийинишини сездим”, дейилади «Vogue»да.

Фотограф иштирок этган никоҳ тўйи эса икки кун давом этган ва барча анъаналарга амал қилинган ҳолда ташкил қилинган. Олья ўз мақоласида никоҳ жараёни: келин кўйлакни харид қилишдан бошлаб, байрам қилиш билан тугаллангунга қадар – ҳаммаси ҳақида ҳикоя қилади. Олья келин образини “Келин Дисней маликаларини ёдга солувчи оппоқ кўйлакда эди. Унинг макияжи худди Ким Кардашянникидек”, деб таърифлайди.

Ўзбекона тўй Американинг "Vogue" нашрида эълон қилинди (фото)Ўзбекона тўй Американинг "Vogue" нашрида эълон қилинди (фото)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!