«Ўзбекнефтгаз» AI-92 бензин учун акциз солиғини 4 бараварга оширишни таклиф қилмоқда

«Ўзбекнефтгаз» AI-92 бензин учун акциз солиғини 4 бараварга оширишни таклиф қилмоқда

«Ўзбекнефтгаз» бензин импортига акциз солиғини 5 фоиздан 20 фоизга оширишни таклиф қилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳужжатнинг ҳақиқий эканлигини «Ўзбекнефтгаз» ва Энергетика вазирлиги тасдиқлаган.

"Davletovuz" телеграм каналининг ёзишича, «Олиб кирилаётган товарларга солинадиган акциз солиқларини ноль қийматда белгиланиши муносабати билан импорт қилинадиган хомашёга харажатларни қисқартириш йўли билан республика истеъмолчиларини арзон нефть маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ички бозорни ҳимоя қилиш бўйича таклиф қилинаётган чораларни долзарб деб ҳисоблаймиз», — дейилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, нефтни қайта ишлаш заводларининг ишлаб чиқариш қувватини таъминлаш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» айрим тайёр нефть маҳсулотларининг импортига солинадиган акциз солиғи ставкаларини қайта кўриб чиқишни сўрамоқда.

Масалан АИ-80, АИ-91, АИ-92 бензинларига акциз солиғини 5 фоиздан 20 фоизгача кўтариш таклиф этилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!