Ўзбекларнинг нуқсонини бир ҳафтада англаган турист

Ўзбекларнинг нуқсонини бир ҳафтада англаган турист

Бундан 7 йил илгари Германиялик бир туристни Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хивага машинамда олиб борганман. Бир ҳафтадан кейин олмон сайёҳ тўсатдан: "Ўзбекистон халқи овқатсевар халқ экан", — деб қолди ва дарров изоҳ берди. "Юртингизнинг ҳар қадамида ичи мижозга тўла кафелар борлиги, у ерда пиширилаётган таомларга эҳтиёж кучлилигини ва ерли миллат овқатга ўчлилигини англатади", — деди.

"Бунинг нимаси ёмон?" — деб сўраганимда турист: "Овқатга ўч одамлар кўпинча уйқуга мойил, тўғри фикрлашдан узоқ кишилар бўлиб, ўлимдан қўрқадиган бўлишади", — деди. Бироз сукутдан сўнг у кўзларимга қараб туриб: "Ўлимдан қўрқадиганлар эса ҳамиша курашдан ҳам қўрқишади", — деди.

Устимдан совуқ сув сепилгандек бўлди. Йиллар давомида жавобини тополмаган бир жумбоқни ечгандай бўлдим. “Нега бу аҳоли бунчалик қўрқоқ? Нега бошқа бир миллатдоши ёки диндошининг ҳуқуқлари у ёқда турсин, ҳаттоки ўзининг ва фарзандларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан, бу йўлда курашишдан қўрқади?” – деган саволга жавоб олгандай бўлдим.

Бир европалик бир ҳафтада қандай миллат эканимизни дарров илғаган....

Аҳмад Ботир

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!