“Ўзбекконцерт”нинг Қашқадарё вилоят бўлими 98 нафар лицензиясиз санъаткорни огоҳлантирди

“Ўзбекконцерт”нинг Қашқадарё вилоят бўлими 98 нафар лицензиясиз санъаткорни огоҳлантирди

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Қашқадарё вилоят бўлими 2018 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида 180 нафар хонанда, созанда ва раққосага лицензия берган. Бу ҳақда "Turon24"га “Ўзбекконцерт”нинг Қашқадарё вилояти бўлими бошлиғи Шуҳрат Тўраев хабар бермоқда.

Шуҳрат Тўраевнинг билдиришича, бугунги кунда вилоятда 220 нафар санъаткор фаолият юритади. Ўтган 9 ойда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Қашқадарё вилоят бўлимига 180 нафар санъаткор лицензия олиш учун мурожаат қилган бўлиб, барчасининг фаолияти лицензияланган. Вилоят солиқ бошқармаси, вилоят ИИБ ва “Ўзбекконцерт”нинг Қашқадарё вилоят бўлими ҳамкорлигида ўтган 9 ой давомида олиб борилган 60 та рейдда 100 нафар санъаткор лицензиясиз фаолият юритиб келаётгани аниқланган. Уларнинг 98 нафарига огоҳлантириш берилиб лицензия олиш тартиби тушунтирилган, икки нафари энг кам иш ҳақининг икки барабари миқдорида жаримага тортилган.

Маълумот учун: “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Қашқадарё вилоят бўлими санъаткорлар фаолиятини лицензилаш борасидаги кўрсаткичлари билан республикада 5-ўринда туради.

Manba: turon24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!