Ўзбекистоннинг яна 8 та ҳудудида коронавирус аниқланди!

Ўзбекистоннинг яна 8 та ҳудудида коронавирус аниқланди!

2020 йил 30 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 519 (+165) нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг: 
— 94 нафари Тошкент шаҳрида, 
— 32 нафари Наманган вилоятида, 
— 12 нафари Самарқанд вилоятида, 
— 9 нафари Навоий вилоятида, 
— 6 нафари Қашқадарё вилоятида, 
— 4 нафардан Қорақалпоғистон Республикасида, Сурхондарё ҳамда Хоразм вилоятларида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. 

Айни пайтда юртимизда 52 970 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган. 

Ҳозирда мамлакатимизда 3 081 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!