Ўзбекистоннинг Ростов-на-Дону шаҳридаги бош консули тайинланди

Ўзбекистоннинг Ростов-на-Дону шаҳридаги бош консули тайинланди

 Рустам Курганбаев Ўзбекистон Республикасининг Ростов-на-Дону шаҳридаги (Россия Федерацияси) Бош консули этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Р.Курганбаев бунга қадар ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари бўлиб ишлаган.


Ростов-на-Дону шаҳридаги Бош консулхона консуллик округига Россиянинг Шимолий Кавказ федерал округи (Доғистон Республикаси, Ингушия Республикаси, Кабарда-Балкария Республикаси, Қорачой Черкасия Республикаси, Ставропол ўлкаси, Чеченистон Республикаси, Шимолий Осетия Республикаси) ва Жанубий федерал округи (Адигея Республикаси, Астрахан вилояти, Қалмоқ Республикаси, Краснодар ўлкаси, Волгоград вилояти, Ростов вилояти) киради.

Manba: sputnik.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!