Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин

Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин

"Ўзгидромет" хабарига кўра,☀️бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, 🌦фақат Фарғона водийси вилоятларида ва Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. 📈Ҳаво ҳарорати 17-22° илиқни, жанубий ва шимолий ҳудудларда 23-28° илиқни ташкил этади.

🌅Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво 19-21° илиққача исийди.

🏔Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 🌦баъзи жойларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. ⚠️Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқни ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!